Нима учун Ўзбекистондаги вебинарларнинг 90 фоизи нарх кўрсатилган слайдда синади?
...ва одамлар ўзлари талашиб сотиб олиши учун нима қилиш керак? Қандай қилиб 4 та оддий қадам ёрдамида вебинарнинг совуқ чатини уялиш, босим ва манипуляцияларсиз қайноқ заявкаларга айлантириш мумкин?
Вебинар сотув ойнасини муҳандислик даражасида лойиҳалаш
Вебинарда бор кучингизни бериб 200% га ишладингиз. Чат оловларга тўлиб кетган...
Реклама кетяпти, бюджет ҳавога учяпти, сиз эса икки соат давомида фойдали контентни ёғдириб ташладингиз. Чатда одамлар: «Раҳмат, жуда зўр бўлди!» деб ёзишади.
Кейин эса пуллик маҳсулот тақдимоти слайдини очиб, нархни айтасиз. Шу пайт томошабинларнинг ярми эфирни ёпиб чиқиб кетади. Сотув менеджерларингиз эса ишсиз ўтиради.
Таргет пуллари куйиб кетган, атрофдаги «ақллилар» эса қўлларини ёзиб: «Бўлди, бизда — Ўзбекистонда вебинарлар ўлди», деб туришади.
⚡️ Ҳеч нарса ўлгани йўқ!
Шунчаки экспертлар иккита бир-бирига зид ҳолатга тушиб қолишади:
1-ҳолат: Уялиш ва гапни йўқотиб қўйиш
Пул ҳақида гапиришдан жуда қаттиқ уялишади. Юрак уриши тезлашади, овоз титрайди, тарифлар слайдларидан тезроқ ўтиб кетиш истаги пайдо бўлади. Ахир сиз инфолўли эмассизку, тўғрими?
Иккинчи ҳолат — «Уолл-Стрит бўриси» босими (Агрессия)
Ёки ичингизда ўша бўрини ёқиб, агрессив манипуляциялар билан босим қиласиз: «Чегирма фақат 5 дақиқа амал қилади!», «Атиги 3 та жой қолди!».
Ўзбекистонда одамлар бундай босимни жуда нозик ҳис қилишади. Ўзларини ноқулай сезиб секингина эфирдан чиқиб кетишади.
Эмоцияга берилиб заявка қолдирган ўша бир нечта одам эса 15 дақиқадан кейин совийди, ўзига келади ва кейин сизнинг менежерларингизни «музлатиб» телефонни кўтаришмайди.
Сиз уялиш ва агрессия ўртасида танлов қилишга мажбур эмассиз. Сизга минг долларлик мураккаб автоворонкалар ёки Тошкентдаги қиммат студиялар ҳам шарт эмас.
Аслида, томошабиннинг миясида битта оддий психологик калит бор. Бизнинг миямиз табиатан дангаса ва у доим мураккаб вазифалардан ўзини ҳимоя қилади.
Агар сиз тақдимот пайтида ушбу калитни қандай қилиб эҳтиёткорлик билан бурашни билсангиз, сотув ўз-ўзидан содир бўлади. Мижоз мутлақо онгли равишда заявка қолдиради ва менежерингизнинг қўнғироғини ўзи интизорлик билан кутади.
Мен ўзим ҳам узоқ вақт давомида ушбу хатоларни қилиб юрганман ва сотув — бу ёки туғма истеъдод, ёки жуда мураккаб техник тизимлар деб ўйлардим. Токи жонли эфирдаги битта тасодифий муваффақиятсизлик мени ўйин қоидаларини бутунлай ўзгартиришга мажбур қилмагунча…
Менинг тарихим: Битта вебинардан $37,000
Айтиб қўяй: мен ҳар ой ўнталаб эфир ўтказадиган ва ҳаммага ақл ўргатадиган вебинар маньяки эмасман.
Мен дангаса продюсерман. Ва ҳаётимда бор-йўғи бир марта вебинар ташкил қилганман.
Бу бир эксперт билан ҳамкорликдаги лойиҳамиз эди.
Ўшанда бизда Инстаграмда бор-йўғи 11 минг обуначимиз бор эди, сторисларни 1000–1500 одам кўрадиган камтарона профиль эди.
Биз жиддий ёндашиб, классик запускни жонли эфир орқали қилишга қарор қилдик.
Мен бир марта сифатли қилиб, кейин қайта бош қотирмасликни хуш кўрадиган дангаса одам сифатида ишга киришдим.
Биз деярли 100 та слайддан иборат тақдимот тайёрладик. Вебинар куни трансляцияга жами 800 киши кирди, энг қизғин пайтида вебинарда 400 га яқин одам ўтирди.
Лекин энг қизиғи кейин бошланди.
Сотув ойнасини очиб, пуллик маҳсулот тақдимотига ўтганимизда, биз одамлардан сотиб олишни илтимос қилмадик ва уларни агрессив чегирмалар билан бўғмадик.
Биз шунчаки уларни жуда тушунарли, хотиржам ва мантиқий маънолар занжири бўйлаб олиб ўтдик.
Натижа қизиқми?
Биз тўғридан-тўғри эфирнинг ўзидан 130 та қайноқ заявка олдик. 400 та қатнашувчи ўтирган вебинардан.
Эфирдан кейин эксперт билан ижарага олинган офисда қандай ўтирганимиз ҳали ҳам эсимда — чарчаганмиз, ҳолдан тойганмиз, бошимиз кучли зўриқишдан квадрат бўлиб қолган.
Лекин энг қизиғи кейин бўлди.
Атиги 3 та профессионал бўлмаган менеджер қизларимиз вебинардан кейин курс бошлангунча 37 минг доллар сотув қилиб берди.
Менежерларга ҳеч кимга ялиниш, тонналаб эътирозларни қайтариш ёки одатий «ўйлаб кўраман» деган гапларни эшитиш шарт бўлмади.
Одамлар заявкани онгли равишда қолдиришган эди — улар маҳсулот қийматини аллақачон тушуниб етишган ва шунчаки тўлов учун реквизитларни кутишарди.
Ўртача чек 360 доллар бўлганда, биз фақат шу битта эфирнинг ўзидан 37 000 долларлик сотув қилдик.
Заявка қолдирган одамларнинг деярли 80 фоизи тўловни амалга оширди.
Кейинчалик биз ушбу эксперт билан ишлашни тўхтатдик. Лекин бу тажриба мени жиддий ўйлантириб қўйди.
Мен дангасаман, яна қайтадан зўриқиб ишлаш, улкан тақдимотлар йиғиш ва эфирларда ўтириш ниятим йўқ эди.
Ва мен ўзимга савол бердим: «Агар тақдимотнинг ушбу мантиғи вебинарсиз ҳам ўз-ўзидан ишласа-чи?».
Биз худди шу маънолар тузилмасини олдик ва одамларни оддийгина олдиндан ёзилиш анкетасига олиб борадиган Stories прогревларига кўчирдик.
Ва... бу кутилган натижани берди. Биз шунчаки сотув бўлимига прогрев қилинган анкеталарни топшириш орқали худди шундай суммаларни қўлга киритдик.
Шундагина менга ҳамма нарса аён бўлди.
Продюсерлар йиллаб қаерда яхшироқ сотиш мумкинлиги ҳақида баҳслашишади — вебинардами, марафонларда, автоворонкалар ёки Reels орқалими.
Лекин ҳақиқат шундаки, техник форматнинг умуман аҳамияти йўқ. Менежерингиз мижоз рақамини теришдан олдин сиз унинг онгига айнан қайси маъноларни ва қандай кетма-кетликда жойлай олганингизгина аҳамиятга эга.
11,000
Обуначи
130 та
Қайноқ заявка
$360
Ўртача чек
80%
Тўлов конверсияси
Чатга келган жонли тўлов чеклари ва ёзишмалар
Қуруқ ваъдалар эмас: вебинар сотув ойнаси тўғри ишлаганда мижозлар талашиб, навбат билан тўлов чекларини юборишади:
🔍 Скриншотлар устига босиб, уларни тўлиқ ҳажмда катталаштириб кўришингиз мумкин
Нима учун бошқаларда вебинарлар синади: дангаса мия учун иккита қопқон
Кўпчиликнинг вебинарлари ва тақдимотлари барбод бўлиши сабабларини тушуниш учун, келинг, томошабинингизнинг онги қандай ишлашига бир назар солайлик.
Бизнинг миямиз — ажойиб, аммо ўта дангаса механизм. Унинг асосий вазифаси сизни бой ёки муваффақиятли қилиш эмас, балки шунчаки энергияни тежашдир.
Ҳар қандай оғир қарорни ёки зўриқишни мия ўз хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид деб қабул қилади.
Ва сиз вебинарда сотувни бошлаганингизда ўзингиз сезмаган ҳолда шу дангаса мияни сотувларни бутунлай йўқ қиладиган иккита холатга тушуриб қўясиз.
Биринчи қопқон — «Дофамин алдови» (Фойдага тўйиб кетиш)
Сиз ўзингизни супер-профессионал қилиб кўрсатишни хоҳлайсиз ва томошабинни тонналаб фойдали маълумотга кўмиб ташлайсиз.
Схемалар, жадваллар, сирлар, лайфхаклар берасиз. Бир соат, бир ярим соат, икки соат...
Ва шу пайт қопқон ишга тушади.
Эшитиш жараёнида томошабиннинг дангаса мияси енгил дофамин — роҳатланиш гормонини олади. У айтганларизи ёзиб ўтиради ва ўзини ҳаддан ташқари ақлли ҳис қилади.
Унга ҳамма нарсани ёзиб олгани сабабли, муаммосини аллақачон ярмини ҳал қилиб бўлгандек туюлади. Мия бепул фойдага «тўйди», ўзининг арзон ҳузурини олди ва тўқ ҳолатда пишиллаб ётади.
🍰 Буни жонли мисол билан кўрсатаман:
Тасаввур қилинг, сиз қиммат ресторанга келдингиз. Лекин бош ошпаз меню олиб келиб, тайёр таомни чиройли тортиқ қилиш ўрнига, торт пишира олишини исботлаш учун икки соат давомида оғзингизга хом маҳсулотларни тиқишни бошлайди: бир қошиқ хом ун, хом тухум, сариёғ бўлаги ва хамиртуруш.
Ушбу тақдимот охирида кўнглингиз айниб, хом маҳсулотлардан томоғингизгача тўйиб қоласиз ва унинг пуллик десертига буюртма бериш ўрнига, шунчаки бу ердан қочиб кетишни хоҳлайсиз.
Спикерлар вебинарда икки соат тўхтамасдан «фойда берганда» айнан шу ҳолат юз беради.
Иккинчи қопқон — «Энергетик шок» (Оғир ҳаракатдан қўрқиш)
Майли, дейлик, инсон чиқиб кетмади. Ва шу ерда сиз курс тақдимоти слайдини очасиз.
🏊♂️ Орол денгизи зарбаси:
Сиз учун бу жуда кучли маҳсулот. Аммо томошабиннинг дангаса мияси учун бу ҳеч қандай тайёргарликсиз ҳозирнинг ўзида Орол денгизини сузиб ўтиш таклифидек туюлади.
Мия дарҳол улкан, мураккаб ва тушунарсиз вазифани кўради:
Мия бу иш ҳажмидан қўрқиб кетади, унда “хавф - хавф” деган қизил чироқ ёнади тўсиғини ёқади ва у таклифингиздан қочиш учун энг осон ишни қилади.
Сизга бахоналар келтиришни бошлайди: «Ўйлаб кўраман», «Оила билан маслаҳатлашиш керак», «Пул йиққанимда keyinроқ ёзиламан».
Одамлар сайтни ёпишади, совишади. Сотув бўлими менежерларингиз эса эртаси куни қўрқиб қолган ва ичига беркиниб олган мижозларга телефон қилиб овора бўлишади.
Сиз томошабинни битта улкан сакраш билан жарликдан сакраб ўтишга мажбур қилмоқчи бўлдингиз. Лекин дангаса мия жарликлардан сакрашни билмайди. У шунчаки орқасига ўгирилади ва комфорт зонасига қайтиб кетади.
Тақдимот пайтида мижозга бу оғир қадамни тўғридан-тўғри таклиф қилар экансиз, рекламага қанча пул тикманг, реал тўловлар ўрнига «совуқ» эътирозларни йиғишга маҳкумсиз.
Осон сотиш йўли: сирпанчиқ тоғча қурамиз ва фойдани меъёрида берамиз
Томошабин мияси оғир вазифалардан ваҳимага тушади.
Ёки бепул фойдага тезда тўйиб қолади.
Бу холатлар билан курашиш бефойда. Чунки дангаса мияни енгиб бўлмайди.
Миллион йиллик миямиз энергияни тежаш учун ишлайди. Айниқса хозир, қисқа контентлар миямизни бадтар дангаса қилиб юборган вақтда.
Шундай экан биз миянинг бу дангансалигини эҳтиёткорлик билан айланиб ўтамиз. Уни дангасалигига мослашамиз.
Мижозимизни харид қилишнинг қўрқинчли улкан жарлигидан сакраб ўтишга мажбур қиллмаймиз.
Биз уни чанада сирпанчиқ тоғчадан нариги томонга шунчаки... сирпаниб ўтиб кетадиган қилиб қўйишимиз керак. Осон, қувноқ ва ҳеч қандай зўриқишсиз.
Бу қандай ишлайди?
Биз тўғридан тўғри сотиш жарлигини олиб ташлаймиз. Унинг ўрнига эса икки қирғоқни бирлаштирувчи сирпанчиқ тоғча қурамиз.
Маҳсулот тақдимотини кичик бўлакларга бўлиб чиқамиз. Ҳар бир бўлак бу томошабиннинг дангаса миясига бор-йўғи 5 сония талаб қилинадиган кичик, деярли сезилмайдиган мантиқий қадам бўлади.
Аммо бундан олдин биз «фойдага тўйдириб қўйиш» муаммосини ҳал қилишимиз керак.
Биринчи қадам: Лимонли муздек сув
Бошидаги кичик розилик
Сиз столга энди ўтирдингиз, ҳали ҳеч нарса буюртма қилмадингиз, улар эса табассум билан бепул бир стакан тоза сув олиб келишади.
Иккинчи қадам: Иссиқ нон савати ва кўпиртирилган сариёғ
Ўлчовли фойда
Сизга хушбўй, янги ёпилган нон олиб келишади. Бир бурда синдирасиз, сариёғ суртасиз, ейсиз. Мияга дофамин уради: «М-м-м, нақадар мазали!».
Учинчи қадам: Асосий меню
Сотув
Сиз бўшашгансиз, тезкор дофаминга тўйгансиз, иштаҳангиз очилган.
Энди ресторандаги «ёмон вебинар»ни тасаввур қилинг.
Ёки бошқа вариант: ўтирасиз, ошпаз эса столга бир қоп хом ун, хамиртуруш, хом тухум ташлаб, икки соат ошқозон тузилиши ҳақида маъруза ўқийди.
Бу «фойда»дан кўнглингиз айнийди, чарчайсиз ва ресторандан учиб чиқиб кетасиз.
Тўғри қурилган тақдимот эса зўр ресторан тартибида ишлаши керак.
Фойдали контент чекланиши керак. Томошабинни хом маърузалар хамиртурушига кўмиб ташлашга йўл қўймайдиган тизим керак.
Бунинг ўрнига сиз унга роппа-роса битта «хушбўй иссиқ нон бўлаги»ни берасиз. Унга муаммоси кўламини кўрсатасиз ва ўз экспертлигингизни иштаҳани очадиган даражада исботлайсиз. Томошабин мияси сизнинг профессионаллигингизни кўради, лекин бир оз оч қолади.
Ва мана шу соғлом иштаҳани биз эҳтиёткорлик билан кичик розиликлардан иборат сирпанчиқ тоғчага йўналтирамиз. Сиз одамдан жарликдан сакрашни сўрамайсиз. Шунчаки тоғча четига ўтиришни — рад этиб бўлмайдиган битта жуда оддий ҳаракатни таклиф қиласиз:
Инсон бу кичик ҳаракатни қилади ва «тортишиш кучи» сизнинг фойдангизга ишлашни бошлайди. Мия дастлабки сантиметрга пастга силжийди. Унга оғир эмас, аксинча қизиқ.
Ҳар бир бундай осон розиликда томошабин мияси кичик дофамин улушини олади. «Менда ҳаммаси ўхшаяпти» деб қувонади. Сиз эса уни секингина олдинга сурасиз. Қадамма-қадам, слайдма-слайд инсон ушбу маънолар тоғчасидан қувноқ ва осонгина пастга сирпаниб боради.
Қутини очамиз: «Сотув Ойнаси Конструктори»
«Сотув Ойнаси Конструктори: Вебинарингизнинг сотув блокини 4 та қадамда яратинг» махсулотим мана шундай бўлиб дунёга келган.
Бу назарий курс ёки уч соатлик зерикарли маъруза эмас.
Бу тушунарли шаблонга жойланган, вебинар сотув ойнасини лойиҳалайдиган тайёр интерактив тизим.
Мураккаб дастурларни созлаш ёки ўрганиш шарт эмас — констуркторни очиб бўш майдонларни тўлдириш орқали вебинарингиз сотув ойнасини бир - икки кечада чой итчиб ўтириб йиғаверасиз.
Шу билан бирга конструктордан фойдаланишни тушунтиирб берган 5 та қисқа видеодарсликлар тайёрлаб қўйганман. Ҳамма ишларни қадам бақадам кўрсатиб тушунтирганман.
🚀 Тайёр сценарийингиз сари 4 та оддий қадам:
1-қадам. Сотув таклифини ишлаб чиқиш (Оффер)
маҳсулотингизнинг ҳақиқий қийматини юзага чиқарамиз ва уни рад этиб бўлмайдиган офферга айлантирамиз. Сиз ҳозирги таклифингиздаги кўпчилик йўл қўядиган учта асосий хатони кўрасиз ва уларни 15 дақиқада тузатасиз.
2-қадам. Мижозга харид қилиш ғоясини сингдириш
слайдларни одамларда нархни айтишдан олдинроқ харид қилиш истагини уйғотадиган мантиқда ишлаб чиқамиз. Вебинар чатида ўринсиз баҳс ва эътирозлар бўлмайди.
3-қадам. Нархни таништириш, кўрсатиш
қийматни Яндекс.Такси усули бўйича эълон қиламиз (Эконом, Комфорт, Бизнес тарифлари). Бу билан уялиш, ўзингизни ёки нархни оқлашингиз шарт бўлмай қолади. Одамлар ҳеч қандай босимсиз, интуитив тарзда ўртадаги тарифни ўзлари танлашади.
4-қадам. Иккиланаётганларни ёпиш (дожим)
вебинардан кейин «осилиб қолган» одамларни юмшоқлик билан қарор қабул қилишга ундовчи тайёр нутқ модуллари ва 12 та тезкор сценарийни оласиз. Мижозларни тезда «бўлиб тўлашдан қўрқаман» ҳолатидан «пулни қаерга тўлай?» ҳолатига ўтказамиз.
Биринчи қарашда ҳаммаси жуда оддий. Лекин буларни йиғишни бошлаганингизда бир нечта нозик холатлар келиб чиқиши мумкин. Конструктор ичида уларнинг ҳар бирига ечимларни ишлаб чиқиб қўйганман:
Биринчи савол:
«Мени махсулотимни сотишга бу сотув ойнаси тўғри келадими? Ахир вебинардан кейин мижозни тўловгача олиб бориш йўллари хар хилку? Мисол мен юқори чекли махсулот сотишим мумкин, ёки бепул диагностика орқали сотаман, унда қандай бўлади?»
Маҳсулотдаги ечим:
“Сотув ойнаси конструктори” - да хар қандай чек ва тўловга олиб бориш вариантларига мослашадиган 3 та йўналиш бор. Конструкторда ўз йўналишингизни белгилайсиз: сайтда тўғридан-тўғри тўлов (А вариант), шахсий консультацияга заявка (Б вариант — чеки катта махсулотлар учун) ёки клиентни сотув бўлимига йўналтириш (В вариант). Хар бир йўналиш ичида узига мосланган слайдларни тайёр шаблонлари ва нутқ мисоллари берилган.Иккинчи савол:
«Бу слайдлар, сарлавха ва матнларни кунлаб-ҳафталаб ёзиб ўтиришимга тўғри келадими? Копирайтер эмасман, копирайтер ёлламоқчи ҳам эмасман»
Маҳсулотдаги тайёр ечим:
Ҳеч нарсани ўйлаб топишингиз шарт эмас. Сиз учун ChatGPT ёки Claude учун ИИ-Автопилот (33 та тайёр промптлар тўплами) кутмоқда. Бу «кўчириб ол — жойла» даражасидаги оддийлик. Тайёр промптни кўчирасиз, қавслар ичига маҳсулотингиз ҳақида 3 та сўз ёзасиз ва нейротармоқ 10 сонияда сотувчи матнларни чиқариб беради. Дастурингиз модулларини упаковка қилади. Тайёр матнингизни қаттиқ аудитдан ўтказади. Сиз копирайтер эмас, балки тайёр вариантлардан энг яхшисини танлаб олувчи бош муҳаррир сифатида ишлайсиз.Учинчи савол:
«Тайёр матн ҳали тақдимот дегани эмас. Дизайнерлар учун яна вақт ва пул сарфлашим керакми?»
Маҳсулотдаги ечим: Сизда иккита оддий ва йўл бор:
А йўл (Бепул):
Сиз тайёр слайдлар кетма кетлиги матнини шунчаки нусхалаб, исталган бепул ИИ-тақдимот генераторларига (масалан, Gamma) жойлашингиз ва атиги 5 дақиқада чиройли слайдларни олишингиз мумкин. Бу мутлақо бепул.
Б йўл (Ишни топшириш):
Сиз Конструктордан тайёр слайдма-слайд Раскадровкани оласиз. Уни исталган бошловчи дизайнер-фрилансерга унчалик катта бўлмаган хизмат хаққи эвазига беришингиз мумкин.
У сотув логикасини ва психологиясини буза олмайди — чунки тизим маънолар структурасини қаттиқ муҳрлаб қўйган. Сиз арзон баҳога қимматбаҳо визуал тақдимотни қўлга киритасиз.
Сотувларни йўлга қўйиш аслида қанча туради?
Тошкентда классик схема бўйича вебинарни ишга тушириш қанча туради?
Таргет — шунчаки база йиғиш учун камида $500–1000. Студия ижараси — яна $200. Презентолог, слайд дизайнери, копирайтер, менежерлар...
Агар продюсерни под ключ, яъни ҳамасини қилиб берадиган қилиб келишсангиз, $2000 ва яна сотувдан фоиз тайёрлаб қўйинг.
Бунда сиз шаҳардаги энг зўр студияни ижарага олишингиз, идеал ёруғликни созлашингиз ва овозни телевидениедагидек қилишингиз мумкин.
Лекин сотув ойнаси очилган айнан ўша пайтда уялишдан гапингизни йўқотсангиз ёки одамларни агрессив босим билан бўғсангиз — сиз ушбу бюджетни тўлиқ куйдирасиз. Охирги сўмигача.
Агар сизда ўн минглаб обуначига эга йирик онлайн-мактаб бўлса сиз учун бу муаммо бўлмаслиги мумкин.
Сиз «шунчаки» сотишингиз, нарх тақдимотида чалкашиб кетишингиз ва 1%лик даҳшатли конверсия билан ҳам плюсга чиқишингиз мумкин — чунки трафик ҳажми жуда катта.
Бундай пайтда сиз худди сочма ўқ отадиган милтиқдан отгандек бўласиз. Ўқлар кўп бўлгани сабаб катта қамров ҳисобига кимнидир албатта нишонга оласиз.
Лекин сизда микроблог бўлса-чи?
Айнан шу пайтда энг катта хато қилинади: экспертлар менга тизимли сотувлар қилишга ҳали «эрта» деб ўйлашади ва кимдир ўзи сотиб олишидан умид қилиб, қуруқ фойдали постлар ёзишда давом этадилар.
Аммо ҳақиқат шундаки, кичик аудитория билан ишлашда бу Конструктор сизга йирик блогердан кўра 10 баравар кўпроқ керак!
🎯 Сиз — снайперсиз!
Агар сизда томошабин кам бўлса, сочма ўқ ота олмайсиз. Сиз — снайперсиз.
Хато қилишга мутлақо ҳаққингиз йўқ. Сиз шунчаки ноўрин нарх айтганингиз ёки одамни қуруқ фойда билан тўйдириб юборганингиз сабаб битрорта мижозни ҳам йўқотмаслигингиз керак.
Сиз учун ҳар бир заявка олтинга тенг.
Агар эфирингизга атиги 10 киши келса ҳам, уларни сотувнинг аниқ ва сирпанчиқ тоғчасидан олиб ўтиб 3 - 4 та сотувга эга бўласиз.
Қиммат студияларга, таргетга миллионлаб сўмларни оқизмасдан ва куйиб кетмасдан.
Нега унда менинг Конструкторим оила билан Чорвоққа бир марта бориб келишдан ёки Тошкент ресторанида икки кишилик кечки овқатдан ҳам арзон туради?
Бунинг иккита сабаби бор ва мен уларни жуда очиқ айтаман:
1 Автоматлаштириш ва дангаса продюсерлик
Мен дангаса продюсерман ва автоматлаштиришни яхши кўраман.
Бир марта вақт ажратдим, тажрибамни упаковка қилиб чиқдим. Notion’да интерактив шаблон йиғдим ва ИИ-алгоритмларини ёзиб чиқдим.
2 Бу сиз билан бизнинг тест-драйвимиз
Сиз менга совуқ рекламадан келдингизми ёки ярим йилдан бери каналимни ўқийсизми, бунинг фарқи йўқ.
Менга ҳали бир сўм ҳам тўламагунингизча — сиз мени пуллик маҳсулотлардаги профессионал сифатида билмайсиз.
Нархни бундай паст даражагача атайлаб туширяпман. Сувтекин нархга сифат стандартимни синаб кўринг.
Тарифлар: Яндекс.Такси усули бўйича
Тарифлар сеткасини худди Яндекс.Такси иловангизга ўхшатиб қурдим:
Мана, ушбу ишончли психология асосида қурилган учта имконият:
«ЭКОНОМ» тарифи
Мустақил ишлаш учун Конструкторнинг Notion’даги тўлиқ муҳандислик базаси
197 000 сўм
Тошкент марказидаги бир неча порция яхши ошнинг пули
Тариф таркиби:
«КОМФОРТ» тарифи
«Эконом»даги барча нарсалар + вақтингизни бир неча баробар тежайдиган иккита инструмент
497 000 сўм
15 соат вақтингизни тежайди ва копирайтинг азобидан қутқаради
Тариф таркиби:
🤖 ChatGPT/Claude учун 33 та мастер-промптлар тўплами:
Бизнинг ИИ-автопилотимиз. Дастурлашни ўрганиш ёки мураккаб буйруқлар ёзиш шарт эмас.
Сиз шунчаки тайёр промпт шаблонини кўчирасиз, қавслар ичига маҳсулотингиз ҳақида учта сўз қўясиз ва нейротармоқ 10 сонияда сарлавҳаларни чиқаради, модулларни упаковка қиладии ва тайёр матнни ўзи текшириб беради.
Сунъий инетллект кучи ишингизнинг 80 фоизини ўз зиммасига олади.
💬 «Сотув бўлими учун ёпиқ эътирозлар банки»:
Ўзбекистондаги менежерларингиз учун тайёр самимий жонли нутқ скриптлари. Клиент: «Бўлиб тўлашдан қўрқаман» ёки «Картамда лимит бор» деса, менежер шпаргалкани очади ва 10 сонияда ушбу қўрқувни хотиржам бартараф этади.
👥 Шахсан мен билан умумий Zoom-таҳлил:
Биз бутун гуруҳ бўлиб созвон қиламиз ва бир нечта ўқувчига заиф нуқталарни кўрсатиб, сценарийларни жонли тарзда сайқаллайман.
(Сиз Экономдан бор-йўғи 300 минг сўм кўпроқ тўлайсиз, лекин ўзингизга 15 соат тежалган вақтни сотиб оласиз ва копирайтинг азобларидан бутунлай халос бўласиз).
«БИЗНЕС» тарифи
Якка тартибдаги таҳлил ва натижагача етказиш
1 197 000 сўм
Шахсий стратегик таҳлил ва натижагача етказиш
Тариф таркиби:
🎯 Мен билан Zoom’да шахсий стратегик сессия:
Сиз билан юзма-юз онлайн учрашамиз. Вебинарингиз сотув блокини 11 та кўрсаткичи бўйича диагностика харитам бўйича таҳлил қилиб бераман.
CTA га ўтишнинг равонлиги, нарх слайдида диққатни ушлаб туриш, прогрев зичлиги ва тарифлар мантиғини текширамиз. Шу билан бирга реклама бюджетингиз учиб кетаётган яширин тешикларни ҳам кўриб бераман.
Сотув сценарийингизни кафолатланган натижагача тўғридан-тўғри қўлингиздан ушлаб етказаман.
Бундай арзон пулга бу менга нега керак? Бундай шахсий таҳлиллар менга бозори холатини ҳис қилиб туришга, айни пайтда турли нишалардаги экспертлар қандай реал қийинчиликларга дуч келаётганини ичидан кўришга ва янги кучли кейсларни йиғишга ёрдам беради.
(Жойлар сони 10 та холос, чунки менинг шахсий вақтим чексиз эмас).
Менинг шахсий «Дангаса»-кафолатим
Мен бу тизимга жуда қаттиқ ишонаман, чунки ҳар бир лойиҳамда ўзим айнан шу тизим бўйича ишлайман.
Ва мен ишламайдиган материаллар орқали пул топиш ниятида эмасман — Ўзбекистонда обрў жуда қиммат туради, обрўни пулга сотиб ололмайсиз.
Агар сиз Конструкторни олсангиз, у сизга тўғри келмаса ёки шунчаки ёқмаса ҳам хариддан кейин 7 кун ичида менга Телеграмда ёзинг.
Сизга тўлаган пулингизни охирги сўмигача қайтариб бераман. Ортиқча саволларсиз, ялинишларсиз ва майда ёзувларсиз.
Сизда иккита оддий йўл бор:
Ҳамма нарсани ҳозиргидек қолдириш
Тунлари слайдлар ёзишда давом этиш, сотув — «менинг соҳам эмас» деб ишониш.
Instagram таргетига миллионлаб сўмларни оқизиш ва менежерлар эмоцияда заявка қолдириб, энди телефонни кўтармаётган одамларга қўнғироқ қилиб куйиб кетаётганини томоша қилиш.
Ўша сирпанчиқ тоғчани қуриш
Бир-икки соат ажратиб, томошабиннинг дангасалигини ухлатиб қўйиш ва ўша сирпанчиқ тоғчани қуриш.
Осон, роҳатланиб сотишни бошлаш, қайноқ, онгли заявкаларни қабул қилиш ва ниҳоят ўзингиз ҳақиқатан ҳам муносиб бўлган чекларга чиқиш.
Танлов, ҳар доимгидек, ўзингизда.
Конструкторингизни ҳозирнинг ўзида олиш учун пастдаги тугмани босинг ва Telegram-ботимга «27» код сўзини юборинг. Ботда ўзим сизга ёзаман. Саволларингиз бўлса жавоб бераман
КОНСТРУКТОРНИ ОЛИШ @otabektmuz_botСиз беришга уялаётган саволларга жавоблар
Энг кўп бериладиган саволларга маркетинг бўёқларисиз, ҳалол жавоблар: