100 лаб экспертлар бу услуб ёрдамида натижа қилишганини кўрмаганимда, ўзим ҳам бунга ишонмас эдим. Энди эса мижоз керак бўлганда бу иш битта кнопкани босиш билан амалга ошяпди.
Заявкалар, сотувлар бўлиши учун шахсий бренд, махсус сирли рилслар қилиш ёки доим фейсни кўрсатиб сторисларга чиқиш шарт эмас.
Агар сиз мана шу йўл билан натижага бора олишга ишониб ишлаётган эксперт бўлсангиз, бу матнни ўқимай қўяверинг.
Бу инструментларга қаршилигим йўқ. Лекин улар сизга сотув шаклидаги натижаларни олиб келиши учун 5 — 6 ой Инстаграм аккаунтингизга қуллик қилишингиз керак бўлади.
Ундай бўлса қандай қилиб брендсиз, обуначиларсиз ва катта пул тикмасдан бунга эришсам бўлади деяпсизми?
Давомини ўқинг.
Яқинда психология йўналишида ишлайдиган бир кучли мутахассис билан гаплашган эдим. Мана унинг воқеаси:
«Бугун яна биттаси ёзди: «Тўғриси, хозир сизга тўлагани пулим йўқ. Менга бепулга 20 минутлик учрашув ўтказиб бера оласизми?»
Бундай гапларга ичим остин устун бўлиб кетади. Яна шу холатга тушганимдан аччиқланаман. Менда фақат лақиллашадиган дугона кўришганидан хафа бўлиб кетаман. Бундай муносабат қилаётганларидан ўзимдан уялиб кетаман.
Ахир мен лаққиллашадиган ўртоқча эмасманку. Мен психологман. Дипломларга, сертификатларга, тажрибага эга бўлган мутахассисман. Лекин ўзимни бепул сухбат қурадиган ўртоқчадай хис қиламан.
Кеча хамкасбимни контентини кўрдим. Сессияларини 100 доллардан сотаётганини айтяпди. Мижозлар навбат кутишар экан. Терапиясига қатнашиш учун. Хафталаб навбат кутишар экан!
Мен чи? Сторислар юритаман, қийналиб рилслар оламан, кечалари постлар ёзиб чиқаман. Лайклар бор, комментлар ҳам ёзиб туришади. Мижозлар эса йўқ.
Устига устак яна ўша бепул консультациялар.
Уларда боримни бераман. Турли техникалар билан бўлишаман. Маслахатларимни аямайман, кувватлаб тураман яна.
Мижозлардан эса фақат рахмат эшитаман холос. Пуллик хизматларимни олишларидан эса дарак йўқ.
Ўнлаб учрашувлар, юз соатлаб вақтларим. Роса борса 1 — 2 та мижоз.
Ўтган ой қилган ишларимни қарасам — деярли хар куни бепул учрашувлар ўтказибман. Сотув эса йўқ.
Тўғриси, хар куни бундай ишлаб, эратага мижозлар бўлармикин деган қўрқув билан қандай яшаш мумкинлигини билмай қоляпман. Чарчадим.
Аслида бу чарчоқ ҳам эмас, қандайдир бўшлиқ. Гўё боши охири йўқ, якуни кўринмаётган йўлда югуриб юргандайман.
Бир хил пайтлар бу касбни танлаб хато қилдимми деб ўйланиб ҳам қоламан. Ёки ниманидир нотўғри қиляпманми?
Лекин бир нарсани аниқ хис қиламан: муаммо менда эмас. Муаммо қилаётган ишларимда, хизматимни сотиш учун танлаган йўлимда.
Ўзимга ҳам, мижозга ҳам қадри билинмаётган ўша бепулга ўтказаётган учрашувларимда.
Аслида бошқа нарсани хохлайман.
Биринчи учрашув «қани нима экан» деган сухбат эмас, асосий ишни бошланиши бўлишини. Мехнатимни биринчи дақиқадан бошлаб қадрлашларини. Ўзимни «бепул қутқарувчи» эмас, балки хақиқий мутахассисдай хис қилишни».
Яқин вақтларгача сотувларим мана шундай холатда эди. Маркетинг ва онлайн сотувлар бўйича мутахассис Отабек Матбабаевни учратмагунимча. Уни тавсиялари билан 10 кун деганда рекламалар юритиб, пулли консультацияларим сотувларини стабил сотиладиган қилиб олдим. Энг қизиғи — хеч қандай бепул консультациялар бермасдан, рилс, сторислар юритмасдан.
Устига устак — менга ўргатган услублари ёрдамида нафақат битта пуллик консультация, балки қимматроқ терапиямни ҳам сотувларини йўлга қўйиб олдим. Хозирги кунда энг асосий қилишим керак бўлган нарса: ёрдамчиларимни кўпайтириб бу тизимни кенгайтириш, масштаблаштириш.
Тўғриси, сотувлар бўлиши учун постлар ўйлаб топиш, ўнлаб видеоларга вақтингизни, пулингизни сарфлашга хожат йўқ.
Аслида ҳамма гап тўғри маъноларда. Сизни танимайдиган одамларга улар сиздан сотиб оладиган қилиб мурожаат қилишда. Босим ўтказиб сотиш керак бўлмай қолсин. Нотаниш одамлар ўзлари қизиқиб хизматингизни, консультациянгизни, курсингизни сотиб олишсин.
Ўзи буни иложи борми? Биринчи марта кўриб турган одам сразу пуллик консультацияни сотиб олиши?
Жавоби:
Сахрода адашиб қолган одамни тасаввур қилинг. У чанқоқдан ўлай деяпди. Сизда эса сув бор. Сувингиз чиройли қадоқланган бўлиши керакми? Шарт эмас. Идиш сувни ушлаб турса бўлди.
Бу ерда асосий маъно — чанқоқдан ўламан деб турган одамга сувни ўзи борлиги. Сув эканлиги.
Идиши, номи, дизайни — ҳаммаси ахамиятсиз. Чунки чанқоқдан ўламан деб турган одам учун буларни ҳаммаси 2 чи даражали бўлиб қолади.
Онлайн консультация, терапияларида даромад қила олмаётган экспертлар учун янги махсулот устида иш олиб боряпман.
Агар:
— бепул консультацияларингиз зўр бўлса ҳам, одамлар қадрига етмасдан, пуллик хизматларингизни олмаётган бўлса
— эртага мижозлар бўлмайди деган доимий қўрқув холатига тушиб қолган бўлсангиз
— борингизни берсангиз ҳам, одамлар томонидан хеч қандай интилиш, акс таъсир бўлмаётган бўлса
Сизни онлайн консультациямга таклиф қиламан. Консультацияда нима бўлади:
1 қадам: Мижозлар сотиб олмасликлари сабабларини диагностикаси
Нима қиламиз: Биринчи консультациянгизни тизимли равишда разбор қилиб чиқамиз
1 чи қадам натижаси:
2 чи қадам: Пуллик амалиётларни сотадиган учрашув архитектураси
Нима қиламиз: мижозга амалиёт ўтказмасдан, сотадиган учрашув структурасини ишлаб чиқамиз
2 чи қадам натижаси:
3 чи қадам: Сотув қилмасдан узоқ муддатли терапияга ўтиш мантиқи
Нима қиламиз: давомий терапияни босим ўтказмасдан табиий таклиф қилиш стратегиясини ишлаб чиқамиз
3 чи қадам натижаси:
Консультациямнинг якуний натижаси:
Консультациядан сўнг нима сабабдан хозир биринчи учрашувингиз мижозларни терапияга олиб ўтмаётганини аниқ билиб оласиз. Биринчи учрашувингиз шунчаки «фойдали сухбат» бўлиб эмас, балки мижозларни стабил равишда доимий ишлашга олиб ўтадиган тизимнинг бир жихати бўлиши учун нима қилишингиз кераклигини тушуниб оласиз.