Қандай қилиб психолог 1 хафта ичида Chat GPT ёрдамида қиммат терапиясини сотувини йўлга қўйиб олиши мумкин?

Бепул консультацияларга ғарқ бўлмасдан, умуман рилс ва сторис деган нарсаларни юритмасдан, шахсий брендга эга бўлмасдан

100 лаб экспертлар бу услуб ёрдамида натижа қилишганини кўрмаганимда, ўзим ҳам бунга ишонмас эдим. Энди эса мижоз керак бўлганда бу иш битта кнопкани босиш билан амалга ошяпди.

Консультациянгиз ёки терапиянгизга заявкалар, сотувлар бўлиши учун энди профил упаковкаси, шахсий бренд, махсус сирли рилслар қилиш ёки доим фейсни кўрсатиб сторисларга чиқиш шарт эмас.

Бу инструментларга қаршилигим йўқ. Лекин улар сизга сотув шаклидаги натижаларни олиб келиши учун 5 — 6 ой Инстаграм аккаунтингизга қуллик қилишингиз керак бўлади.

Яқинда психология йўналишида ишлайдиган бир кучли мутахассис билан гаплашган эдим. Мана унинг воқеаси:

«Бугун яна биттаси ёзди. «Тўғриси, хозир сизга тўлагани пулим йўқ. Менга бепулга 20 минутлик учрашув ўтказиб бера оласизми?»

Бундай гапларга ичим остин устун бўлиб кетади. Яна шу холатга тушганимдан аччиқланман. Менда фақат лақиллашадигшан дугона кўришганидан хафа бўлиб кетаман. Бундай муносабат қилаётганларидан ўзимдан уялиб кетаман. 

Кучим қолмаяпди. Чунки бу вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетишни билмай қолдим.

Қилган ишларимини хисоблаб чиқдим. Ишлаган кунларимни. 26 кун бўлибди тинмай харакат қилганимга. Тинмасдан постлар ёздим. Видеолар қилдим. Эфирлар ўтказдим. Қанча вақтим ёзишмаларга кетганини билсангиз эди!
Бепул берган қанчадан қанча маслахатларимчи! Охри оқибат сотувлар жуда кам, деярли йўқ.

Бундай холатдан тушкунликка тушиб қоляпман.

Кечаги консультацияда боримни бердим. Пациентга кўра олмаётган нарсасини кўрсатдим. Ишлаш йўлларини кўрсатдим. Поддержка бердим. У эса шунчаки йўқолиб қолди. Хатто миннатдорчилик ҳам билдириб қўймади.

Мен эса ўзимни профессионал эмас, ишлатиб бўлгандан кейин ташлаб юбориладиган кофени қоғозли стаканчикига ўхшатдим. Бу холатим ўзгаришини хохлайман. Тўғрироғи ўзгартиришим шарт.

Биринчи консультациям пуллик бўлиши керак. Хеч қандай тушунтириш, ялинишларсиз. Келган пациент биринчи дақиқалардан бу жиддий иш эканлигини хис қилиши керак. Ўзим ҳам аниқ тизим билан ишни юритишим керак. Ўхшаб қолар, омадим юриб қолар демасдан.

Одамлар менда «кўз ёшлари тўкиладиган румолчани» эмас, хақиқий мутахассисни кўришсин. «Бепул гаплашиб кўрайчи» деганлар билан эмас, ўзгариш учун келганлар билан ишлаш учун.

Агар хозирги холатда давом эттирсам, бор кучим кўкларга совурилиб кетишини билиб турибман. 

Мен психологман. Дипломларга, сертификатларга, тажрибага эга бўлган мутахассисман. Лекин ўзимни бепул сухбат қурадиган ўртоқчадай хис қиламан.

Кеча хамкасбимни контентини кўрдим. Сессияларини 200 доллардан сотаётганини айтяпди. Мижозлар навбат кутишар экан. Терапиясига қатнашиш учун. Хафталаб навбат кутишар экан!

Мен чи? Сторислар юритаман, қийналиб рилслар оламан, кечалари постлар ёзиб чиқаман. Лайклар бор, комментлар ҳам ёзиб туришади. Мижозлар эса йўқ.

Устига устак яна ўша бепул консультациялар. Уларда боримни бераман. Турли техникалар билан бўлишаман. Маслахатларимни аямайман, кувватлаб тураман яна.

Мижозлардан эса фақат рахмат эшитаман холос. Пуллик хизматларимни олишларидан эса дарак йўқ.

10 — лаб учрашувлар, 100 соатлаб вақтларим. Роса борса 1 — 2 та мижоз.

Ўтган ой қилган ишларимни қарасам — деярли хар куни бепул учрашувлар ўтказибман. Сотув эса йўқ.

Тўғриси, хар куни бундай ишлаб, эратага мижозлар бўлармикин деган қўрқув билан қандай яшаш мумкинлигини билмай қоляпман. Чарчадим.

Аслида бу чарчоқ ҳам эмас, қандайдир бўшлиқ. Гўё боши охири йўқ, якуни кўринмаётган йўлда югуриб юргандайман. 

Бир хил пайтлар бу касбни танлаб хато қилдимми деб ўйланиб ҳам қоламан. Ёки ниманидир нотўғри қиляпманми?

Лекин бир нарсани аниқ хис қиламан: муаммо менда эмас. Муаммо қилаётган ишларимда, хизматимни сотиш учун танлаган йўлимда.

Ўзимга ҳам, мижозга ҳам қадри билинмаётган ўша бепулга ўтказаётган учрашувларимда.

Аслида бошқа нарсани  хохлайман.

Биринчи учрашув «қани нима экан» деган сухбат эмас, асосий ишни бошланиши бўлишини. Мехнатимни биринчи дақиқадан бошлаб қадрлашларини. Ўзимни «бепул қутқарувчи» эмас, балки хақиқий мутахассисдай хис қилишни».

Бунда аввал эса бир психолог келди. Рекламага 800 доллар сарф қилибди, каналга одам йиғиб сотишни режа қилган экан. Лекин режадаги 10 мингта одам ўрнига 700 та обуначи келибди холос. Вазият минус

Бу психологга