«Яна ухлай олмаяпман. Бу гапларни ёзяпману, ичларим эзилиб кетяпди. Эртага сторисга чиқиб энергия билан “Курсга старт беряпман, жойлар оз қолди!” – деб айтишим керак. Лекин бундай деб бошлашга ички холатим мутлақо қарши.
Ташқаридан қараганда муваффақиятли экспертман. Тажрибам катта. Кейсларим анчагина. Сотувларим ҳам ўз вақтида яхши бўлган. Лекин ичимда ваҳима, паника. Тўғриси, хайинчалакда яшагандайман. Бир ой сотувлар тўлиб тошиб кетади. Кейинги ой эса жимжитлик. Энг қийнайдигани буни сабабини билмайман.
Сотувлар ўхшаганда “бўлди, энди ҳам йўлини топиб олдим” деб ўйлар эдим. Кейин эса стоп, хеч нарса йўқ. Одамлар мени кузатишади, лайк босишади. Менга керак ҳам деб ёзишади. Лекин сотиб олишмайди.
Шундай вақтларда нимаики бўлса, ҳаммасини тузатишни бошлайман. Аввалги сотув схемасини қўллайман – ўхшамайди. Гап контентда деб ўйлаб жуда кўп фойда билан тўйдириб ташлайман. Акси бўлади, обуначилар камаяди.
Янги офферлар бераман. Лид магнитлар ишлаб чиқаман. Нарх тушираман. Бонусларни кўпайтираман. Махсулот ишиб кетади. Вазифаларим кўпайиб кетади. Лекин сотувлар қимирлаб ҳам қўймайди.
Командани алмаштираман. Запускми, сотувларми – булар бўйича курслар сотиб оламан. Рақобатчиларим нима қилаётганини кузатаман. Оқибатда миям ачиб кетади.
Энг ачинарлиси – борини бериб, энергияни ушлаб вебинар ўтказганимда бўлади. Ҳаммага жавоб бераман – кассада эса урвоқлар. Бундай вақтда хеч нарса қилгим келмай қолади. Чунки бу холат шунчаки “ўхшамади” эмасда.
Жуда кўп куч бердиму, нима сабабдан одамлар пул тўлашгача бормаганини сабабини билолмадим. Ичим бўм бўш бўлиб қолади шундай вақтда. Қўлларимни силкитиб ташлагим келади ҳаммасига.
Тўғриси кўркўрона ишлашдан чарчадим. Омад келиб қолишига, сторисларга, прогревларга, аудитория кайфиятига боғлиқ бўлиб яшашдан, ишлашдан чарчадим.
Боримни бериб, аниқликга эга бўлмасдан ишлашни хохламаяпман. Тин олмоқчиман. Менга навбатдаги прогрев шаблони керак эмас. Менга сотувлар олиб келадиган аниқ кетма кетлик керак.
Менга пул тўлайдиган хақиқий аудиториям ким? Бу одамлар пул тўлашгача боришларини сабаби нимада? Уларни шунчаки томошабинлардан, лайк босиб, менга керак деб йўқолиб қоладиганлардан фарқи нимада?
Қандай холатда одам қачонлардир эмас, айнан хозир сотиб олишга тайёр бўлади?
Аввалги зўр сотувларим омадли тасодиф бўлганмикин деган қўрқувдан чарчадим. Айнан ўша, сотувлар олиб келадиган нуқтани топмоқчиман. Чунки вазиятни ўзим бошқаришим керак, тасодиф эмас. Сотувларни қахрамонларча қутқаришдан чарчадим.
Менга аниқ тизим керак. Токи хотиржам сотувларга эришай. Нафақат сотувларни, балки хаётимни режалаштира олай.»